Мактабни тўлиқ тамомламаган беш мингдан ортиқ фуқаронинг таълим олиши таъминланди
Жамият
−
23 Июнь
4532Ўзбекистонда турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олиш имкониятига эга бўлмаган 5300 нафар фуқаронинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқи таъминланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган.
Жумладан, 2024 йилда экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун 8038 нафар фуқаро мурожаат этган.
Келтирилишича, экстернат тартибида якуний давлат аттестациялардан муваффақиятли ўтган 611 нафар фуқарога 9 йиллик таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома ҳамда 4689 нафар фуқарога 11-синф ҳажмида умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ойлигини оширишни айтгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь