Мактабларнинг учдан бирида хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш чекланган – UNESCO

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бутун дунё бўйлаб таълим муассасаларининг деярли учдан бир қисми тоза ичимлик суви билан таъминланмаган бир шароитда жаҳон ҳамжамиятини мактабларда овқатланиш ва ўқувчилар саломатлигига эътиборни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда ташкилотнинг 8 февраль куни чоп этилган “Ўрганишга ва ўсишга тайёр: Дунё бўйлаб мактабларда саломатлик ва овқатланиш” номли ҳисоботида айтилди.

“584 миллион бола мактабларда оддий ичимлик суви хизматларидан жуда кам ёки умуман фойдалана олмайди. Шундай болаларнинг бешдан икки қисми Саҳрои Кабир ва жанубий Африка орасида яшайди. Дунёнинг деярли ҳар бир мамлакати мактаб овқатини таъминласада, тахминан 73 миллион бола ҳали ҳам ушбу маҳаллий мактаб овқатланиш дастурларидан фойдалана олмайди”, дейилади ҳисоботда.

Халқаро ташкилотнинг таъкидлашича, ўқувчиларнинг овқатланишини таъминлаш ва соғлиғини назорат қилиш болаларни таълим муассасасига тез-тез боришга ва у ерда қолишга ундайди. Фақатгина овқатланиш туфайли давоматни 8 фоизга ошириш мумкин бўлади. Бироқ, деярли барча аъзо давлатлар мактаб саломатлиги ва овқатланиш дастурларига сармоя киритаётган бўлсада, бу инвестициялар минтақалар бўйича нотекис ва кўпинча эҳтиёжларга нисбатан етарли эмас.

“Ўқувчилар хавфсиз ва соғлом мактабларда яхши таълим олади. Бироқ, жуда кўп мактабларда соғлиқ ва фаровонликни таъминлаш учун воситалар, жумладан, ичимлик суви ва санитария манбалари йўқ. UNESCO ва унинг ҳамкорлари халқаро ҳамжамиятни мамлакатларни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда. Уларнинг мактабларда соғлиқни сақлаш, овқатланиш ва ижтимоий ҳимояга йўналтирилган сармояси болалар ўз салоҳиятларини тўлиқ рўёбга чиқара оладиган муҳит яратишга имкон беради”, дейди UNESCO Бош директори Одри Азуле.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ UNESCO

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг