БМТ Исроилни Рафаҳга ҳужум қилишдан огоҳлантирди

Олам

image

Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ўтказиши мумкин бўлган қуруқликдаги операцияси тинч аҳоли орасида янада кўпроқ азоб ва ўлимга олиб келади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Х ижтимоий тармоғида баёнот берди.

"Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми бундан ҳам кўпроқ тинч аҳолининг жабрланиши ва ҳалок бўлишини англатади", дейди ташкилот.

Агентликнинг таъкидлашича, UNRWA имкон қадар Рафаҳда мавжуд бўлиб қолади ва одамларга ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам беришда давом этади.

Қайд этиш жоизки, Рафаҳга ҳужум камида февраль ойидан бери тайёрланмоқда. Исроил бундай режалари учун халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинмоқда. Секторда ҳарбий амалиёт бошланиб, минтақа шимолидан бир ярим миллиондан ортиқ тинч аҳоли эвакуация қилиниши ортидан 1,3 миллионга яқин фаластинлик Рафаҳдан бошпана топди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 май куни эрта тонгда Исроил армияси Рафаҳнинг баъзи шарқий маҳаллаларидан аҳоли эвакуация қилинишини эълон қилганди. Фаластинликларга Ал-Маваси ва Хон Юнус шаҳарларидаги “гуманитар зоналар”га кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса яҳудий давлатини ҳеч қандай босим тўхтата олмаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Ғазо Рафаҳ UNRWA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг