Исроил армияси Ғазодаги БМТ агентлиги биносини ўққа тутди
Олам
−
06 Май
3289Исроил армияси Ғазо секторининг марказий қисмидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) биносини ўққа тутди. Бу ҳақда Исроилнинг “Kan” телеканали хабар берди.
Исроил армияси бу бинодан ҲАМАС ҳаракати томонидан “ҳарбий қўмондонлик маркази” сифатида фойдаланилганини даъво қилмоқда. Бундан ташқари, Исроил армияси Ғазода аҳоли бошпана топган икки мактаб ҳудудини ўққа тутди, тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Исроил бундан аввал ҳам Ғазодаги UNRWA марказларига ҳужумлар уюштирган.
Қайд этиш жоизки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан молиялаштирилган UNRWA 1950 йилдан бери фаластинлик қочқинларга озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой каби инсонпарварлик ёрдамини кўрсатувчи асосий ташкилот бўлиб келган. Агентлик 5,9 миллион фаластинлик қочқинга ёрдам беради. 74 йил давомида фаластинликларни даволамоқчи бўлган UNRWA муассасалари бир неча бор Исроил томонидан нишонга олинган, бу вақт ичида тонналаб озиқ-овқат ва дори воситалари йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ UNRWA олиб кетаётган инсонпарварлик озиқ-овқат карвони Исроил денгиз кучлари томонидан ўққа тутилганди.