Мактабларда қоғоз шаклидаги кундаликлардан воз кечилади
Жамият
−
18 Март 2020
6081Мактабларда қоғоз шаклидаги кундаликлардан воз кечилади
Тошкентда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар барча умумтаълим мактабларида журнал ва ўқувчиларнинг кундаликларини қоғоз шаклида юритишни бекор қилинади. Уларни электрон тарзда юритишга мўлжалланган ягона ахборот тизимини ишга туширилади.
Бу ҳақда, 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Ҳужжатга мувофиқ, ушбу ишлар “Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 1 майига қадар авиа, темир йўл ва бошқа транспорт хизматларига электрон чипталарни онлайн сотиб олиш ягона ахборот тизими ишга туширилади.
Коммунал хизматлар (табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув ва иссиқ сув) бўйича тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи “Менинг уйим” ягона ахборот тизимини жорий этилади. Ушбу ишлар жорий йилнинг 1 ноябрига қадар бажарилади.
Шунингдек, 1 декабрга қадар “Ягона электрон тиббий карта” ахборот тизимини жорий этиш ва “Электрон поликлиника” ахборот тизимига 62 та оилавий поликлиника уланади.
Қонунга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ва Тошкент шаҳар ҳокими – ҳар ойда Дастурнинг бажарилишини танқидий кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири – ҳар ойда камида бир марта тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг Дастур бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади ва унинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ бажарилишини таъминлаш чораларини кўради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь