Мактабга қилич билан ҳужум қилган эркак отиб ўлдирилди
Олам
−
21 август 5927 1 дақиқа
Швециянинг Фагерста шаҳридаги мактабда полиция ходимлари қилич билан қуролланган шахсни отиб ўлдирди. Бу ҳақда бугун, 21 август куни манбаларга таяниб, “Expressen” газетаси хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, қуролланган жиноятчи ўқув муассасасига кириб, бир неча кишини жароҳатлаган. Қўлга олиш вақтида полициячилар ўқотар қурол қўллаган.
“Мен фақат воқеа жойида операция ўтказилаётганини тасдиқлашим мумкин”, дейди нашрга полициянинг расмий вакили Пелле Вамстад.
Ҳодисадан сўнг шаҳардаги бир қатор мактаблар ва бошқа жамоат бинолари ёпилган. Воқеа жойидан хабар берилишича, одамлар кўп тўпланган ва ўз фарзандлари билан боғланишга уринаётган ота-оналар орасида саросима юзага келган. Вазият Швеция мактабларида мобиль телефонлардан фойдаланишга қўйилган тақиқ туфайли янада мураккаблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Краснодар ўлкасидаги туманларидан бирида жойлашган мактабда тўққизинчи синф ўқувчиси отишма уюштирганди.
Live
БарчасиИИҚК Ҳормузда АҚШ дрон кемасини йўқ қилди
10 сентябр
Белгия Ўзбекистонга ўз элчисини тайинлади
10 сентябр