Мактабда жанжал кўтарган ота жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
13 Март
6712Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 200-мактабда сурункали равишда дарс қолдираётган ўқувчилардан бирининг отаси мактабда жанжал кўтарди. Бу ҳақда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи томонидан мактаб ўқувчилари таҳлил қилинган. Шундан сўнг сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э. суҳбатга чақиртирилган. Суҳбат мобайнида мактаб директори ва инспектор-психолог фуқаро М.Э.дан фарзандининг дарсга келмаётганининг сабаблари сўралган ва ўқувчининг дарсда ўзини тутиши ҳам ўзгариб қолгани маълум қилинган. Отага фарзандининг таълим-тарбияси билан биргаликда шуғулланиш зарурлиги тушунтирилганда, М.Э. ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиққан ва айбни мактаб маъмуриятига ағдариб, жанжал кўтарган.
Фуқаро тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги мактаблардан бирида рўй берган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказилган эди.
LiveБарчаси