Максим Галкиндан “Украина молиялаштирувчи хорижий агент” мақомини олиб ташлаш рад этилди
Маданият-санъат
−
03 Июнь 2023
7235Москванинг Замоскворетский суди россиялик телебошловчи ва сўз устаси Максим Галкиннинг Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан берилган “Украина молиялаштирувчи хорижий агент” мақомини олиб ташлаш талаби даъвосини рад этди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Суд залида “Даъволарни қондириш рад этилсин”, дея қарор қилган судья.
Галкиннинг суддаги вакили унинг сиёсий арбоб эмаслигини ва чет эл агенти мақоми унинг сўз эркинлиги ва камситилмаслик ҳуқуқини бузаётганини айтган.
“Унинг чиқишлари мавзуларини ҳеч ким белгиламайди, бу сиёсий киноя, у ўзини қизиқтирган мавзуларда гапиради. Унинг шахсий фикри сиёсий фаолият бўлиши мумкин эмас”, деган ҳуқуқшунос.
Шунингдек, сўз устаси вакилининг айтишича, унинг чет эл ҳақидаги чиқишлари уни хорижий манбалар қўллаб-қувватлашини кўрсатмайди.
Россия Федерацияси Адлия вазирлиги вакилининг айтишича, Галкин томонидан жойлаштирилган материаллар таҳлили унинг сиёсий фаолиятини аниқлаган. Бу маълумот Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси ва Роскомнадзор томонидан тақдим этилган. Департамент вакили, шунингдек, Галкин чет эл таъсири остида эканини қўшимча қилган.
Судда Галкиннинг ижтимоий тармоқдаги видеолари ҳам намойиш этилган. Уларда Галкин Россия сиёсати ва одамларни ҳимоя қилиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, таҳдидни бартараф этиш учун Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини қоралагани акс эттирилган ва сиёсий мавзудаги нутқлари жой олган концертларидан парчалар ҳам келтирилган. Видеолардан бирида телебошловчи Австрия жамғармаси ҳақида гапириб, одамларни ушбу фондга пул ўтказишга даъват этган ва унинг фаолияти фақат инсонпарварликдан иборат эканини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Россия Адлия вазирлиги Максим Галкинни хорижий агент сифатида фаолият юритувчи жисмоний шахслар реестрига киритган. Ҳужжатда “Сиёсий фаолиятни амалга ошириш”да хорижий молиялаштириш манбаи сифатида Украина кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг сентябрь ойида Максим Галкин Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан ўзининг “Украина молиялаштирувчи хорижий агент” деб топилишига муносабат билдирган эди. Ўшанда Галкин ўн йилдан буён Украинадан пул олмаслиги, қолаверса, у сиёсатчи эмас, сиёсий ҳазиллар айтувчи қизиқчи эканини эслатиб қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь