Максим Галкин Қозоғистон расмийлари унинг концертига рухсат бермаслиги сабабини айтди

Маданият-санъат

image

Қозоғистон Республикаси россиялик машҳур қўшиқчи Максим Галкиннинг мамлакатда концерт ўтказишини тақиқлаяпти. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасига видео жойлади.

Қўшиқчининг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари бир неча ойдан бери Галкин ва унинг жамоасига Қозоғистонда концерт уюштиришига рухсат бермай келган.

“Менинг Остона ва Олмаотадаги концертларимга ҳар томонлама давлат даражасида тўсиқлар бор. Мен ва ташкилотчиларим бир неча ойдан бери концерт ўтказиш учун курашамиз. Дастлаб ҳаммаси яхши эди, чипталар сотила бошланди. Ҳаммаси зўр бўлди. Аммо кейин хаёлий сабабларга кўра, саҳна ортида тўсиқлар пайдо бўлди. Хўш, албатта, мен тушунаман. Қозоғистон расмийлари менинг концертимни тўғридан-тўғри ўтказишдан қўрқди”, деди у.

Бунга Қозоғистоннинг Россия ва Украина ўртасидаги урушда Россия  томонини қўллаб-қувватлаши сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Максим Галкин Россияда “хорижий агент” деб эълон қилинган ва у уруш бошидан бери мамлакатнинг бу хатти-ҳаракатларини ёқламаган.

“Ҳозирда менинг концертларимни ўтказишга давлат даражасида сўзсиз тақиқ бор ва бу жуда ачинарли. Чунки мен Қозоғистонни яхши кўраман, мен қозоғистонлик томошабинларни яхши кўраман. Охирги бир ярим йил ичида мен фақатгина қозоғистонлик обуначиларим ва томошабинларим томонидан қўллаб-қувватландим”, деган хонанда сўзининг охирида мамлакатдаги муҳлисларига миннатдорчилик билдирар экан.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг бошида Қирғизистон яна бир россиялик санъаткор Григорий Лепснинг концертини ҳам бекор қилганди. Бироқ ўшанда концертнинг бекор қилинишига сабаб сифатида мамлакатдаги кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Россиянинг Украинага ҳарбий босқинини қўллаб-қувватловчи санъаткорнинг келишига қаршилиги кўрсатилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Максим Галкин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг