Макрон ва фон дер Ляйен Хитой билан яқинлашиш нуқталарини қидирмоқда
Олам
−
06 Апрель 2023
3683Бугун, 6 апрель куни Пекинда Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Хитой етакчилари билан бир қатор учрашувлари бошланди. Бу музокаралар кўп йиллик қарама-қаршиликлардан сўнг блокнинг Хитой билан муносабатларида янги йўналиш белгилаши мумкин. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Айтилишича, Макрон ва фон дер Ляйен аллақачон Бош вазир Ли Цян билан учрашган. Франциялик сиёсатчи раис Си Цзиньпин билан ҳам музокаралар ўтказган. Макрон Европа Хитой билан савдо ва дипломатик алоқаларнинг қисқаришига қарши туриши ва муносабатлардаги кескинлик спиралини рад этиши кераклигини таъкидлаган.
Иккала европалик сиёсатчи ҳам Пекинни Россияга ўз таъсиридан фойдаланишга ва уни можарода Москвани бевосита қўллаб-қувватламасликка кўндиришга ҳаракат қилиш ниятида эканини яширишмаган.
Таҳлилчиларнинг айтишича, бу дует “яхши полициячи ва ёмон полициячи” ролини ўйнаши мумкин. Макрон муносабатларни тиклашга интилса, ва фон дер Ли Цян муносабатлардаги янада нозик масалалар ва “қизил чизиқлар”ни муҳокама қилишни бошлаши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, 50 кишидан иборат Франция делегациясининг тўртдан уч қисмини мамлакат бизнес раҳбарлари ташкил этади. Чап қанот депутат Рафаэл Глуксман эса буни ёмон эканини таъкидлаган.
“Мақсад биринчи навбатда шартномалар имзолаш. Европадаги баҳс-мунозаралар бизнинг Хитойга боғлиқлигимиз ва Хитойнинг аралашувига қаратилган бўлсада, бундай хатти-ҳаракатлар ноўрин”, дейди сиёсатчи.
Франция Президенти ва Еврокомиссия раҳбари ҳам икки томонлама, ҳам уч томонлама форматда музокаралар олиб бормоқда. Бу ташриф чоғида уларнинг Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашувига алоҳида эътибор қаратилмоқда.