Макрон коронавирусга чалинди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон коронавирусга тест топширган. Президентнинг COVID-19 учун топширган тести натижаси ижобий чиқиб, унда коронавирус борлиги аниқланган. Бу ҳақда Елисей саройи хабар бермоқда.

“Мамлакатнинг барча фуқароларига тааллуқли амалдаги санитария қоидаларига мувофиқ, Франция Президенти етти кун давомида ўзини ўзи изоляция қилади. У масофадан туриб ишлашда давом этади” дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳозирги кунга келиб, Францияда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллион 409 062 кишини ташкил этмоқда. Шулардан 180 311 нафари касалликдан соғайган бўлса, 59 361 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Макрон

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг