Маккага йўл олиб, ёниб кетган автобусда ўзбекистонликлар бормиди? 

Жамият

image

Аввалроқ, кеча, 27 март куни Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари кетаётган автобус бутунлай ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 29 киши тан жароҳати олган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси автобусда ўзбекистонлик фуқаролар бўлмаганини маълум қилди.

“Саудия Арабистонидаги мутасаддилардан олинган маълумотга кўра, ушбу автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд бўлмаган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, автобусда яманлик йўловчилар бўлган. Уларни олиб кетаётган автобус Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳридаги кўприкдан ўтаётган вақтда тормоз тизимидаги носозлик сабабли енгил автомобиль билан тўқнашиб ёниб кетган. 

Қайд этиш жоизки, хорижий ОАВларда автобусда яманлик зиёратчилар бўлгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Саудия Арабистони автобуc

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг