Умра зиёратчиларини Маккага олиб кетаётган автобус бутунлай ёниб кетди. 20 киши ўлди (видео)

Олам

image

Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учради ва ёниб кетди. Қисқа вақт ичида автобус оловли шарга айланган. Бу ҳақда “Central Asia” маҳаллий ОАВга таяниб, хабар берди.

Маккага йўл олган автобус Асир шаҳридаги кўприкдан ўтаётган вақтда ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 29 киши тан жароҳати олган.

Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар жўнатилган, жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Айрим ОАВ манбаларга кўра, ҳалокатга учраган автобусда яманлик зиёратчилар бўлган.

Тегишли расмий органлар ҳали баёнот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг