Расман: Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди
Жамият
−
16 Июль 2020
7114Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказди.
Унда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига узлуксиз тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида асосий вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган.
Йиғилишда коронавирус беморларини даволашда зарур бўлган кислород концентраторларини божхона тўловларидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
LiveБарчаси