Махачевнинг севимли жангчиси ким эканлиги маълум бўлди
Спорт
−
06 Январь 2023 5495 1 дақиқа
Енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев ўзининг севимли жангчиси кимлигини айтди.
“Менинг севимли жангчим – Френки Эдгар. У жуда кўп кучли йигитларни мағлуб этди. Унинг жуссаси нисбатан кичикроқ бўлишига қарамай, Эдгар катта гавдали рақибларини доғда қолдирарди”, дейди Махачев.
41 ёшли Эдгар 2022 йилнинг ноябрида нафақага чиқди. Хайрлашув жангида у биринчи раунддаёқ Крис Гутересга ютқазганди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик 31 ёшли жангчи Ислом Махачев ўтган йилнинг асосий жангида бразилиялик жангчи Чарльз Олвейрага қарши чемпионлик камари учун октагонга чиқиб, ғалабага эришганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь