Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек проф боксчиси очиқ денгизда жанг қилади
Спорт
−
11 Апрель 2019
4795Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Абдурасул Исмоилов навбатдаги жангини 17 апрель куни ўтказади.
Исмоиловга шу куни россиялик Александр Голубков рақиблик қилади. Мазкур бокс оқшоми алоҳида аҳамиятга эга, яъни кемада – очиқ денгизда бўлиб ўтади. Жанг кунига қадар Жанубий Кореядан йўлга чиққан кема Япониянинг икки шаҳри ва Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳам тўхтаб ўтади. Бокс оқшоми эса Япония ҳудудидаги очиқ денгизда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Абдурасул Исмоилов шу пайтга қадар жами 4 марта рингга кўтарилган бўлиб, жангларнинг ҳаммасида ғалаба қозонган. 3 бор рақибларини накаутга учратган. Унинг бўлажак рақиби Александр Голубков эса, умумий ҳисобда 7 та жанг ўтказиб, улардан 4 тасида ғалабани ўзиники қилган. 2 та баҳсда дурранг натижа қайд этилиб, бир бор имкониятни бой берган. Ғалабаларининг 2 тасини накаут эвазига қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Исмоилов Жанубий Кореянинг “COCKY BUFFALLO” промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бормоқда. Сўнгги марта у 17 март куни жанубий кореялик Ёнг Мин Кимни (5-3-1, 1 КО) 8 раундлик жангда очколар ҳисобига кўра, мағлубиятга учратганди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь