Магистратурага ҳужжат топшириш муддати ва имтиҳон масаласида расмий изоҳ берилди

Жамият

image

Бугун, 2 май куни Ўзбекистоннинг таълим соҳаси раҳбарлари Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн-брифинг ўтказиляпти.

Брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов магистратура босқичига қабул, имтиҳон ва якунловчи курс магистрантларининг диссертация ҳимояси масаласига аниқлик киритди.

Магистратурага кириш учун ҳужжатлар топшириш жараёни қандай ўтказилади ва муддатларида ўзгаришлар бўладими?

“Магистратурага кириш учун ҳужжатлар белгиланган тартибда 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб магистратурага кириш учун абитуриентларга электрон тарзда ҳужжатларни топшириш имкониятлари яратилади”, деди Иномжон Мажидов.

Магистратурага кириш имтиҳонлари қандай шаклда ўтказилади ва натижалар қандай эълон қилинади?

“Магистратурага кириш имтиҳонлари карантин тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Низомда белгиланган шаклларда ёки тест шаклида ўтказилиши мумкин.

Кириш имтиҳонлари натижалари муайян олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади”, деди вазир жавобан.

Магистратура мутахасисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари қандай тартибда ўтказилади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов:

“Магистратура мутахасисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари ZOOM ёки бошқа дастурлар орқали масофавий шаклда ўтказилади.”


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон магистратура

Баҳолаганлар

641

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг