Мадримов-Кроуфорд жангининг промо-ролиги эълон қилинди (видео)
Спорт
−
13 Июль
11344Жорий йилнинг 3 август кунида ўзбекистонлик профессионал боксчи, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA камари соҳиби Исроил Мадримов америкалик машҳур чарм қўлқоп устаси, P4P рейтинги етакчиларидан бири Теренс Кроуфорд билан жанг қилади. Жанг ташкилотчилари тўқнашувнинг промо-ролигини эълон қилди.
Промо-роликда Кроуфорд ва Мадримовнинг жанггача бўлган давргача босиб ўтган оғир ва машаққатли йўллари ифода этилган. Роликда Мадримов ва Кроуфорд жанг қилаётган вақтда танаффус эълон қилинади ва икки боксчи ҳам бироз хаёл суриб, болаликдаги ҳаёт тарзини эслайди. Оиладаги қийин даврлар ва боксчи бўлгунгача қилган меҳнатлари ҳар икки чарм қўлқоп устасининг кўз олдидан ўтади. Ниҳоят, танаффус тугаб, Мадримов ва Кроуфорд яна бир-бирини зарбалар билан “сийлаш”ни бошлайди.
Маълумот учун, Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Кроуфордга қарши ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, WBC ва WBA камарлари эгаси енгилмас Теренс Кроуфордга қарши ўзига тегишли WBA чемпионлик камари ҳамда биринчи ўрта вазнда вакант, яъни эгасиз бўлиб турган вақтинчалик WBO камари учун жанг қилади.
LiveБарчаси