Мадридда НАТОга қарши намойиш ўтказилди (фоторепортаж)

Олам

image

Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари Мадридда ўтказилиши режалаштирилган НАТО саммити арафасида минглаб одамлар альянс сиёсатига қарши норозилик билдириш учун Испания пойтахти кўчаларига чиқди.

“Тинчлик учун: НАТО йўқ!” шиори остидаги акция Испаниянинг сўллар сиёсатчилари ва бир қатор ноҳукумат ташкилотларнинг чақириғи билан бўлиб ўтказилди.

Ташаббусни, жумладан, ҳукмрон коалиция – Unidas Podemos таркибига кирувчи “Бирлашган сўллар” (IU) ва “Подемос” (Биз қила оламиз) вакиллари қўллаб-қувватлаган.

Мадрид марказида марш уюштирган намойишчилар НАТОга қарши плакатлар кўтариб, “Урушлар йўқ!”, “НАТО йўқ!”, “НАТО базалари кетсин!”, “Мудофаа учун маблағ сарфлаш ўрнига мактаблар ва шифхоналар қуринглар!” деган шиорларни айтишган.

Намойишчиларнинг фикрича, Мадриддаги НАТО саммити дунёда уруш кайфиятини кучайтиради. Испания пойтахтида НАТО саммитининг ўтказилиши Испания ҳукмрон коалициясидаги ҳамкорлар ўртасида ҳам келишмовчиликларни келтириб чиқарган.

Unidas Podemos альянсига алоқадор бўлимлар раҳбарлари НАТО сиёсатини танқид қилиб, бўлажак саммитга норозилик билдирган.

Айни пайтда, Испания Мудофаа вазири Маргарита Робле, Социалистик ишчилар партияси вакили, НАТО мухолифлари қиролликда “аниқ озчилик”ни ташкил этишини айтган.

“Мен намойишчиларни ҳурмат қиламан, аммо тинчлик улар курашаётган нарса эмас. Биз ҳаммамиз тинчлик учун ҳаракат қиламиз”, деган у.

Маълумот учун, Мадриддаги саммитда НАТО давлатларин Украинадаги уруш ва альянснинг Россияга нисбатан муносабатини белгилаб олиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг