Маданият вазирлигида бир йилда 12 мансабдор курсисидан айрилди
Олам
−
15 Январь
3831Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида ўтган 2024 йил давомида 12 нафар мансабдор ишдан олинди. Бу ҳақда бугун, 15 январь куни Маданият вазирининг матбуот котиби Сирожиддин Ўсаров бирифингда маълум қилди.
Билдирилишича, 2024 йилда Маданият вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида давлат харидларига оид қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жами 10 та хизмат текширувлари ўтказиб, Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ 19 та ҳолатда мутасадди ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилган.
Шунингдек, қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этмаган 12 нафар масъул раҳбар ҳамда мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 20 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилаётгани, мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь