Маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилади
Маданият-санъат
−
26 Ноябрь
2831Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади. Бу ҳақда 22 ноябрь куни қабул қилинган “Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:
- 2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;
- 2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимотида 2025 йилдан бошлаб маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорлари оширилиши қайд этилганди.