Мадам Тюссо музейи “Трампни” чиқитга чиқарди
Олам
−
31 октябр 2020 7973 1 дақиқа
Берлиндаги мумдан ясалган ҳайкаллардан иборат мадам Тюссо музейи АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ҳайкалини ахлат қутисига ташлади. Бу ҳақда музейнинг Instagram саҳифасида хабар берилган.
Бундан ташқари, ахлат қутида "Dump Trump" ("Трумпни ташланг"), "You are fired" ("Сиз ишдан бўшатилдингиз") деган ёзувлар ёзилган.
Музей маъмурияти бу ҳолатни Оқ уйнинг янги раҳбари ҳайкалига жой ажратишга қарор қилишгани билан изоҳлашган.
"АҚШда сайловлар яқин, биз аллақачон кейинги Президентга жой ажратмоқдамиз", дейилган хабарда.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари ўтказилишига 3 кун қолди. Сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр