“Мадам Клод” Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 5 январь куни Интерпол томонидан қизил билдиришнома билан “Халқаро одам савдоси” жинояти доирасида қидирувга берилган, халқ орасида “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган, 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Мирханова Нилуфар Абдураимовна Туркиянинг Чаноққалъа вилояти Айважик туманида ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

 У жорий йилнинг 10 январь куни Истанбул халқаро аэропотидан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Нилуфар Мирханова Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир доирасида қўлга олинган. Шу пайтгача у одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган. 

"Мирханова Нилуфар Абдураимовна жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропотидан Ўзбекистонга депортация қилинди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Маълумот учун, Мирханова Нилуфарнинг Россия, Беларусь, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан кўплаб аёлларни ноқонуний йўллар билан Туркияга олиб ўтиб, воситачилар орқали фоҳишахоналарга сотгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Мадам Клод” билан унинг 7 нафар ўзбекистонлик ҳамтовоғи ҳам ушлангани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия депорт Мадам Клод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг