Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўзгарди
Жамият
−
02 Февраль
7581Минҳожиддин Мирзажанович Ҳожиматов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари лавозимидан озод қилинди. У 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари этиб тайинланганди.
Маълумот учун, шоир ва журналист Минҳожиддин Ҳожиматов 1965 йилда туғилган, 1990 йилда Тошкент давлат университети Журналистика факультетини тамомлаган. У 2012−2013 йилларда — Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 2013−2014 йилларда Маданият ва спорт вазири бўлган. Шунингдек, у Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Унинг ўрнига Отабек Абдурашидович Ҳасанов Маънавият ва маърифат маркази директори этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси