Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўзгарди
Local
−
02 February 2024 15733 1 minute
Минҳожиддин Мирзажанович Ҳожиматов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари лавозимидан озод қилинди. У 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари этиб тайинланганди.
Маълумот учун, шоир ва журналист Минҳожиддин Ҳожиматов 1965 йилда туғилган, 1990 йилда Тошкент давлат университети Журналистика факультетини тамомлаган. У 2012−2013 йилларда — Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 2013−2014 йилларда Маданият ва спорт вазири бўлган. Шунингдек, у Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Унинг ўрнига Отабек Абдурашидович Ҳасанов Маънавият ва маърифат маркази директори этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October