Маҳмуд Муродовнинг янги жанги учун трейлер намойиш этилди (видео)
Спорт
−
19 Сентябрь
9860Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг Oktagon лигасидаги бўлажак жанги учун трейлер тақдим этилди.
Трейлер видеода Муродов яккакурашларга хос хатти-ҳаракатларни амалга оширади ва гўёки унинг ҳаракатларидан атрофда ер силкинишлари кузатилади.
34 ёшли Муродовнинг жанги Чехиянинг Брно шаҳрида ўтказиладиган Oktagon ММА 61 турнири доирасида бўлиб ўтади. 21 сентябрь куни ўтказиладиган жангларда Муродовга англиялик Скотт Аскхэм рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов Чехияда яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани хабар қилинганди.