Маҳмуд Муродов эртага UFC’даги 4-жангини ўтказади

Спорт

image

Эртага, 29 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида “UFC Vegas 35” турнирининг асосий кардида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов UFC’даги 4-жангини ўтказади.  

Муродов белгиланган вазн меъёрини бажарди. Унинг рақиби АҚШ вакили Жеральд Мёршарт бўлади. Маҳмуд Муродов бунга қадар UFCда 3 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 

Шунингдек, ушбу кечанинг марказий жанги ярим енгил вазн тоифаси рейтингида 9-ўринда бораётган бразилиялик Эдсон Барбоза ҳамда 10-поғонани эгаллаб турган Грузия вакили Гига Чикадзе ўртасида бўлиб ўтади.

Асосий карднинг барча жуфтликлари:

Ярим енгил вазн 

Эдсон Барбоза (Бразилия) vs Гига Чикадзе (Грузия)

Ўрта вазн

Брайн Баттл (АҚШ) vs Гилберт Урина (АҚШ)

Енгил вазн тоифаси

Рикки Турсиос (АҚШ)  vs Брэди Хайстэнд (АҚШ)

Ярим ўрта вазн 

Кевин Ли (АҚШ) vs Даниэль Родригес (АҚШ)

Ўрта вазн тоифаси 

Андрэ Петроски (АҚШ) vs Майкл Гиллмор (АҚШ)

Ўрта вазн тоифаси

Маҳмуд Мурадов (Ўзбекистон) vs Жеральд Мёршарт (АҚШ)

Маълумот учун, “UFC Vegas 35” турнири эртага, 29 август куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов UFC Vegas 35

Баҳолаганлар

598

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг