Маҳмуд Аббос Эрдўғаннинг ҳузурига боради

Олам

image

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бугун, 18 сентябрь куни Анқарага ташриф буюриб, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашади. Бу ҳақда NTV хабар берди.

Маълум қилинишича, икки етакчи ўртасидаги музокараларда Фаластиндаги сўнгги вазият, ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳамда икки давлатли ечим асосида барқарор тинчликка эришиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Улар музокара ўтказиб, кечки овқатда суҳбатлашиши ҳам мумкин. Ташриф олдиндан эълон қилинмаган. 

Қолаверса, томонлар Ғазо секторидаги ҳозирги вазият ва Исроилнинг ҳаракатларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Шунингдек, кун тартибида Фаластиннинг манфаатларини БМТ Бош ассамблеясида ҳимоя қилиш масаласи ҳам бор. Аббос ва унинг делегацияси АҚШ виза бермаганлиги сабабли ассамблеяга бора олмайди. Вашингтоннинг виза чекловлари ҳақидаги қарори 80 нафар Фаластин расмийсига, жумладан. Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосга ҳам таъсир қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Ғазода адолат ва ҳуқуқни ҳимоя қилишда давом этаётганини маълум қилганди. Унга кўра, Туркия дипломатик хатлар, телефон мулоқотлари, халқаро алоқалар ва гуманитар ёрдам орқали Фаластин халқини қўллаб-қувватламоқда. Ғазога юборилган инсонпарварлик ёрдами ҳажми 102 минг тоннадан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Маҳмуд Аббос Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг