Маҳкумнинг кун тартиби қандай?
Бу қизиқ
−
02 Апрель
13623Панжара ортидагиларнинг машғулотлари, кундалик ҳаёт тарзи қандай кечиши озод инсон учун қизиқ бўлиши мумкин. "Адолат кўзгуси" ҳуқуқий-маърифий газетасининг 28 март сонида бу ҳақдаги жадвал эълон қилинди.
2013 йил 29 июлда тасдиқланган озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидалари тўғрисидаги буйруққа кўра, маҳкумларнинг кун тартиби қуйидагича белгиланган:
- Эрталаб ўриндан туриш – соат 6:00;
- Ҳожат, ювиниш – 15 дақиқа;
- Ётоқ жойини йиғиштириш –10 дақиқа;
- Эрталабки ва кечки рўйхатдан ўтиш – 30-40 дақиқа;
- Нонушта – 20 дақиқа;
- Тушлик – 30 дақиқа;
- Кечки овқат – 30 дақиқа;
- Ишга олиб чиқиш – 20-30 дақиқа;
- Ишдан олиб қайтиш – 20-30 дақиқа;
- Иш вақти – 8 соат (тарбия колониялари учун 6 соат);
- Бўш вақти – 1 соат;
- Таълим, оммавий-маданий тадбирларда қатнашиш – 1 соат (жадвал бўйича);
- Ётишга тайёрланиш – 10 дақиқа;
- Ухлаш вақти – 8 соат.
"Ҳеч кимнинг бошига тушмасин шундай жойлардаги кун тартиби, лекин парда ортидаги ҳаёт қандайлигини билиб қўйиш ҳам фойдадан холи бўлмайди", дейилади манбада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекистондаги қамоқхоналарнинг аҳволи қандай?", мавзусида репортаж тайёрланган эди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь