Маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда

Жамият

image

Маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Криминология тадқиқот институти бошлиғи, полковник, юридик фанлар доктори Бахтиёр Бердиалиев брифингда маълум қилди.   

Маълум қилинишича, криминология институтида бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳаси натижасида уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни масофавий назорат қилишга мўлжалланган методика, электрон браслет қурилмаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, интеллектуал мулк объекти ҳужжатини олиш, электрон браслетни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш бўйича комплекс чоралар амалга оширилмоқда.  

Шунингдек, Криминология тадқиқот институтининг Криминология, илмий даражалар берувчи ва институт кенгашлари низомлари ишлаб чиқилди ва тасдиқдан ўтказилди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистонда озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланилиши тўғрисида Президент томонидан “Пробация тўғрисида”ги қонун имзоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳкум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг