Маҳмуд Аббос Туркияга боради

Олам

image

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Ғазо сектори атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун 5 март куни Анқарага боради. Бу ҳақда Фаластин Ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликий Анталия дипломатик форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди.

"Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос келаси сешанба куни Анқарага келади. Туркия Фаластин даъвосини қўллаб-қувватлайди ва биз унинг ёрдамига доимо ишонишимиз мумкинлигини ҳис қиламиз", дейди у.

Ал-Маликийнинг таъкидлашича, мусулмон давлатлари ва халқаро ҳамжамият Исроилнинг минтақадаги вазиятни ўзгартиришга қаратилган ўнлаб йиллар давомидаги уринишларига қарши туришда аниқ позицияни эгаллаши керак.

Унинг ишончи комилки, Европа давлатлари Яқин Шарқда бўлаётган воқеалар бўйича ташаббус кўрсатиши керак. 

"Бу Фаластин давлатини тан олишдан бошланиши мумкин. Ғазода бундан буён ишлайдиган ягона ваколатли ва қонуний раҳбарият Фаластин маъмуриятидир. Ғазода ҳам, Ғарбий Соҳилда ҳам", дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 март куни Анталия дипломатик форумида сўзга чиққан  Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро ҳамжамият Фаластин халқи олдидаги қарзини фақат Фаластин давлати тузилгандан кейингина уза олишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Фаластин Маҳмуд Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made