Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
03 Июль 2020
10326Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги қарорига асосан Гулнора Маҳмудовна Маруфова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бу лавозимда Элмира Боситхонованинг ўринин тўлдирди.
Маълумот учун, Гулнора Маруфова 1957 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. 2004 йилдан 2020 йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг февраль ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Элмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
LiveБарчаси