Маҳалла раисининг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2023
22902Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туман ҳокимлигидаги мажлисда маҳалла раиси вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, мазкур мажлис Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этилган.
Унда ушбу вазирлик раҳбари ҳам, туман ҳокими ҳам қатнашмагани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, “Янги Себзор” МФЙнинг 65 ёшли раиси М.Ш.да оилавий муаммолар бўлган.
Мажлис бошланганида у ўзини тута олмасдан йиқилган ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунига қадар М.Ш.нинг жони узилгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси