Лукашенконинг танқидидан сўнг Қозоғистон ТИВ Беларусь элчисини чақиртирди
Олам
−
22 Август
9557Беларуснинг Қозоғистондаги элчиси Павел Утюпин Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу элчи билан учрашди ва унга Беларусь мамлакатнинг “жорий жараёнлар бўйича” позициясини холисона баҳолаши кераклигини айтди.
Билдирилишича, Қозоғистон БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига мувофиқ мувозанатли ва тинчликсевар ташқи сиёсат юритади. Остона давлатлар ўртасидаги барча келишмовчиликларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигига қатъий ишонади.
“Ҳозирги геосиёсий вазиятда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган мамлакатимизнинг ташқи сиёсий йўналиши ўз самарасини кўрсатди. Шу муносабат билан вазир Беларус томонини ҳозирги жараёнларга нисбатан Остона позициясини холисона баҳолашга чақирди”, дейилади ТИВ баёнотида.
Маълумот учун, Қозоғистон Ғарб томонидан Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритилгач, чекловлар режимига амал қила бошлади. Масалан, ўтган баҳордан бошлаб Қозоғистон Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан савдо қилишда товарларга қўшимча счёт-фактуралар беришни талаб қилмоқда.
Шу билан бирга, Остона санкциялар Қозоғистон компанияларига зарар етказса, уларни қўллаб бўлмаслигини таъкидлади. Масалан, республика Россияга икки томонлама шарикли подшипникларни сотишни тўхтатгани йўқ – Қозоғистон заводи уларни анъанавий равишда қўлланиладиган техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Лукашенко МДҲ давлатларини Россияга нисбатан худбинликда айблаган эди. Арманистон пойтахти Ереванда эса мухолифатдаги “Республика” партияси вакиллари Беларусь элчихонаси олдида норозилик намойиши уюштириб, дипломатик миссия эшигига тухум, картошка ва помидор улоқтирди.
LiveБарчаси