Лукашенко еттинчи муддатга қайта сайланмоқчи
Олам
−
24 Октябрь
2983Беларусь резиденти Александр Лукашенко бўлажак сайловларда янги муддатга қайта сайланмоқчи. У ўз қарорини Қозондаги BRICS саммитида россиялик телебошловчи Ольга Скабеевага маълум қилди.
Журналист Лукашенкодан бўлажак сайловларга қатнашиш-қатнашмаслигини сўраган.
“Ҳа, Оля, мен қатнашаман!” деган Александр Лукашенко.
Маълумот учун, Лукашенко 30 йилдан бери ҳокимият тепасида. Унинг олтинчи муддати тугаяпти. У сайловларни ўғирлаш, янгича дунёқарашни йўқотиш ва демократияни парчалашда айбланган. Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ уни Беларуснинг қонуний раҳбари сифатида тан олмайди. Беларусда сўнгги сайловлар 2020 йилда бўлиб ўтди, Александр Лукашенко биринчи турда 80,1 фоиз овоз олган. Натижалар эълон қилинганидан кейин бир неча ой давомида мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беларусь парламентининг қуйи палатаси навбатдаги президентлик сайловлари 2025 йилнинг 26 январида бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилганди. Жорий йилнинг август ойида Лукашенко фуқароларни мамлакатда янги раҳбар бўлишига “кўникишга” чақирди. Шу билан бирга, у беларусларни “эртага ёки индинга” ташлаб кетмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси