Лукашенко ва Ким Чен Ин Пхеньянда учрашди
Олам
−
25 Март 4329 1 дақиқа
Бугун, 25 март куни Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда Беларусь резиденти Александр Лукашенко ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “БелТА” хабар берди.
“Пхеньянда Беларусь резиденти Александр Лукашенкони Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат ишлари раиси Ким Чен Ин томонидан расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди”, дейилади хабарда.
Учрашув Ким Ир Сен номидаги майдонда бўлиб ўтган. Маросим икки давлат мадҳияларининг ижро этилиши, тўплардан ўқ узиш ва расмий делегация аъзоларининг қутловини ўз ичига олган. Тадбирга отлиқ қўшин ва фахрий қоровул ротаси ҳам жалб этилган.
Маълумот учун, бугун, 25 март куни Александр Лукашенко расмий ташриф билан КХДРга борди. Беларусь Ташқи ишлар вазири Максим Риженковнинг маълум қилишича, томонлар дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаш ниятида. Вазирнинг сўзларига кўра, ташриф доирасида жами 10 га яқин турли келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
Александр Лукашенко ва Ким Чен Ин 2025 йил сентябрь ойида Пекиндаги парадда ҳам учрашган. Ўшанда КХДР етакчиси Беларусь резидентини ўзи учун қулай вақтда Шимолий Кореяга ташриф буюришга таклиф қилган.
Live
Барчаси