Лукашенко Ўзбекистонга янги элчи юборди

Олам

image

Беларусь резиденти Александр Лукашенко  Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. У кеча, 14 январь куни кадрлар бўйича тегишли қарорини қабул қилди.

Беларуснинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари этиб Саноат вазирининг биринчи ўринбосари Александр Огородников юборилди. Соғлиқни сақлаш вазири бўлган Дмитрий Пиневич эса Беларуснинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Лукашенко Ўзбекистонда ҳам Қозоғистондаги каби сиёсат олиб борилиши кераклигини таъкидлади.

"Президент Мирзиёев билан муносабатларимиз жуда яхши. Лекин биз улар билан ишлашимиз керак. Ишончим комилки, у ерда катта фаолият майдони бор",  деди у.

Маълумот учун, Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Александр Огородников 2018 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Леонид Маринич ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг фармонига мувофиқ Дуйшонкул Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.

Маъруфалиева Моҳимбегим


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг