Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
19 Декабрь 2024
2351Дуйшонкул Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг фармонига мувофиқ, Дуйшонкул Чотонов Тезекбаевич Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.
Маълумот учун, Дуйшонкул Чотонов 1967 йил 2 октябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Бунгача у Жанубий Корея (2011−2015) ва Вьетнам (2012−2015) да Фавқулодда ва мухтор элчи бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги олдинги элчиси Муса Жаманбоев лавозимидан озод этилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь