Қирғизистоннинг янги элчиси Ўзбекистон ТИВга ишонч ёрлиқларини топширди

Жамият

image

Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон Республикасининг янги тайинланган элчиси Дуйшонкул Чотоновдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирган.

Маълум қилинишича, икки давлат вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Ушрашув давомида эса икки ўртадаги муносабатлар ва қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама қилинган. 

“Қирғиз Республикасининг янги тайинланган элчиси Дуйшонкул Чотонов жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик ришталари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Биз мисли кўрилмаган ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз ва икки томонлама муносабатларнинг тўлиқ салоҳиятига эришиш учун янада катта марраларга эришишни режа қилмоқдамиз”, дея ёзиб қолдирган у. 

Шунингдек, Саидов янги элчига Ўзбекистондаги фаолияти давомида омад тилаган. 

Маълумот учун, Дуйшонкул Чотонов 1967 йил 2 октябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Бунгача у Жанубий Корея (2011−2015) ва Вьетнам (2012−2015)да Фавқулодда ва мухтор элчи бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги олдинги элчиси Муса Жаманбоев лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Дуйшонкул Чотонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг