Лукашенко тергов изоляторида мухолифатчилар билан учрашди

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг мухолифанинг Мувофиқлаштириш кенгашининг тергов изоляторида сақланаётган аъзолари билан учрашган акс этган видео тарқалди.

Президент мухолифат вакиллари билан мулоқот вақтида мамлакат Конституциясига қонуний йўл билан ўзгартириш киритиш кераклигини таъкидлаган.

“Мени тушунишимча, бу ердагиларнинг ярми ҳуқуқшунос, Конституция кўчада ёзилмаслигини жуда яхши тушунади”, деган Лукашенко.

Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 август бери намойишлар бўлиб ўтяпти. Намойишчилар сайлов натижасидан норози бўлиб, намойишлар уюштиряпти. Улар сайловни қайта ўтказишни талаб қиляпти. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституция ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг