Лукашенко Раисий билан учрашди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 13 март куни Теҳронда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “БелТА” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув жойи сифатида Саадобод саройи ва истироҳат боғи мажмуасидаги Жомхури қароргоҳи танланган. Раисий қароргоҳга киришдан олдин Лукашенко билан саломлашган.

“Мен Америка кашф этилишидан анча олдин савдо йўллари ўтган, тижорат ва маданий жиҳатдан энг ривожланган цивилизациялардан бирининг бешиги бўлган ҳозирги Эрон пойтахти Теҳронга яна ташриф буюришдан мамнунман”, деган Лукашенко.

Шунингдек, Лукашенко Эронга ташрифи чоғида тузилган келишувлардан олинадиган фойда 100 миллион долларга баҳоланишини айтган. У Беларусь ва Эрон ташқи босимга қарши туриш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун кучларини бирлаштирса, бир-бирига фойдали бўлишини таъкидлаган.

“Мен ҳар сафар халқингизнинг ташқи босимга қатъият билан қаршилик кўрсатаётганини катта ҳурмат билан кузатаман. Ва сиз ҳеч нарсага қарамай, замонавий технологиялар ва атом энергетикасини ривожлантиряпсиз. Бугун биз Президент билан шундай қарорга келдикки, агар биз саъй-ҳаракатларимизни чинакам бирлаштирсак, бир-биримизга жуда катта фойда келтирамиз”, деган Лукашенко ўз баёнотида.

Маълумот учун, Беларусь раҳбарининг Эронга расмий ташрифи кеча, 12 март куни бошланган. Ташриф доирасида Лукашенко Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий, ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг айрим юқори мартабали вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лукашенко Хитойга борган ва Раис Си Цзиньпин билан ҳам учрашган эди. Лукашенко ва Си Цзиньпин музокаралари 4 соатга чўзилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Беларусь Лукашенко Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг