Лукашенко қандай ҳолатда НАТОга қарши ядро қуроли қўлланилишини очиқлади
Олам
−
06 Июль 2023
11001Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия тактик-ядровий қуроллари мамлакатга ўтказилганини тасдиқлаб, бундай қуроллар қандай ҳолатда НАТОга қарши ишлатилиши мумкинлигини очиқлади. Бу ҳақда БЕЛТА хабар берди.
Лукашенконинг айтишича, тактик-ядровий қуроллар Украина билан урушда қўлланилмайди, аммо НАТО агрессияси юз берган ҳолатда ундан фойдаланилади.
“Урушни Украинага ядровий зарба бериш билан тугатиш мумкинлигига келсак, бу мутлақо мумкин, лекин зарур эмас. Президент Путин бир неча бор таъкидлаганидек, ядровий қуролдан, ҳатто чекланган имкониятларга эга бўлган тактик-ядровий қуролдан ҳам фойдаланиш мумкин эмас. Россиянинг ўз мақсадларига эришиши учун оддий, ядровий бўлмаган қуроллари етарли. Менимча, Украинадаги уруш, “махсус ҳарбий операция” ҳеч бир томондан ядровий зарба бериш учун сабаб эмас ва бўлмайди ҳам. Энди агар НАТОнинг Беларусь ёки Россияга қарши тажовузи бўлса, бу бизнинг ҳудудимизга бостириб кириш демакдир ва бундай ҳолда бизнинг қўлларимиз ечилади”, дейди Беларусь фуқароси маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусга қарши тажовуз бўлса, ядро қуролидан иккиланмай фойдалана олишини айтганди. Шунингдек, у ядровий қуролдан хавотирга тушган давлатларни Россия-Беларусь иттифоқига қўшилишга чақирган.
LiveБарчаси