Лукашенко Беларусь Бош вазирини ўзгартирди
Олам
−
10 Март
3557Беларусь резиденти Александр Лукашенко Александр Турчинни Беларусь Бош вазири лавозимига тайинлади. Бу ҳақда БEЛТА хабар берди.
Маълум қилинишича, Беларусь Конституциясига мувофиқ Бош вазир давлат раҳбари томонидан тайинланади, лекин бунда Вакиллар палатасининг розилиги олиниши керак.
Қайд этилишича, ҳозирги кунга қадар Александр Турчин Минск вилояти ижроия комитети раиси лавозимида ишлаган.
“Иқтисодчи. Сиз яхши ташкилотчисиз. Ҳаёт сизга иқтисодиёт ҳақида бошқалардан кўра кўпроқ ўргатди”, деган Александр Лукашенко у ҳақида.
Лукашенконинг сўзларига кўра, янги Бош вазир ҳукуматда ишлаган ва бу соҳани яхши биладиган киши. Аввалги бош вазир Роман Головченко эса Миллий банк тизимини бошқаришга тайинланган.
Маълумот учун, Александр Генрихович Турчин 1975 йил 2 июлда Новогрудокда (Гродно вилояти) туғилган. 2002 йилда Беларусь давлат иқтисодиёт университетини, 2009 йилда эса Беларусь Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Новогрудок туманидаги “Авангард” колхоз дўкони директори лавозимидан бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канаданинг собиқ Марказий банки раҳбари Марк Карни Либерал партиянинг янги етакчиси этиб сайлангани ва мамлакатнинг навбатдаги Бош вазири бўлиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси