Лондон Киев учун 300 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади
Олам
−
24 Февраль 2024
2679Буюк Британия келаси йил давомида ўқ-дориларни сотиб олиш ва уни ишлаб чиқариш учун таъминот занжирларини кучайтириш мақсадида Украинага 245 миллион фунт стерлинг (тахминан 311 миллион доллар) ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.
Қайд этилишича, янги маблағлар пакети Киевнинг артиллерия ўқ-дорилари захирасини тўлдиради.
Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шаппс мамлакат парламенти Жамоатлар палатасида сўзлаган нутқида Украинага 200 та юқори аниқликдаги Бримстоне ракеталарини ўз ичига олган ёрдам пакетини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британия ва Латвия Украинага минглаб дронларни, жумладан, FPV (First Person view) дронларини етказиб бермоқчи экани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь