Британия Украинага минглаб дронлар етказиб беради
Олам
−
15 Февраль
3970Британия ва Латвия Украинага минглаб дронларни, жумладан, FPV (First Person view) дронларини етказиб бериш ниятида. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.
“Лондон арзон нархларда учувчисиз самолётларни кенг миқёсда ишлаб чиқариш учун шароит яратиб, Украина Қуролли кучларига ёрдам беришда Ғарб саноатининг кучидан фойдаланиши мумкин. Бу Буюк Британиянинг Украина учун минглаб FPV дронларига буюртма беришидан далолат беради", дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Маълумот учун, Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров ҳаво ҳужуми ва ракетага қарши мудофаа коалицияси иш бошлаганини, унга 15 давлат қўшилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Вазирлар Маҳкамаси Украина ҳукуматига 106 миллион доллар миқдорида грант ўтказиш ниятида эканини эълон қилганди.
Улканбаева Райхона
LiveБарчаси