“Локомотив”нинг ОЧЛдаги сўнгги ўйини ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас
Спорт
−
21 Май 2019 4535 1 дақиқа
Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари давом эттирилади.
Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” клуби Тошкентда Қатарнинг “Ар Райан” клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да “Локомотив” стадионида бошланади.

“Локомотив” аллақачон гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиб улгурган. Андрей Фёдоров шогирдлари 5та ўйиндан кейин атиги 4 очко жамғариб, гуруҳда 3-поғонанини эгаллаб туришибди. Аммо бугунги ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон учун Осиё чемпионлар лигасидаги квоталарни ошишига ёрдам бериши мумкин.
Live
Барчаси