Ўзбекистонлик футболчи Ла Лига клуби аъзосига айланди

Спорт

image

Ўзбекистон U-17 ва Тошкентнинг “Локомотив” клуби футболчиси Лазизбек Мирзаев Испаниянинг “Леганес” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда “темирйўлчилар” матбуот хизмати хабар берди.

“Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини “Локомотив” футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади”, дейилади манба хабарида.

Ҳозирча 18 ёшли футболчининг испан клублари билан шартнома шартлари маълум эмас.

Маълумот учун, “Леганес” Испаниянинг асосий чемпионати Ла Лига иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа чемпионатнинг 16 та туридан кейин 15 очко жамғариб, 17-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Локомотив Ла Лига Лазизбек Мирзаев Леганес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг