“Локомотив” клубига янги мураббий тайинланди
Спорт
−
05 Июнь
3319Россиялик мутахассис Александр Крестинин Тошкентнинг “Локомотив” клуби устозига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Крестинин 2019 йил Осиё кубогига ўз тарихида биринчи бор Қирғизистон терма жамоасини олиб чиққани ва Тошкентнинг “Бунёдкор“ клубидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш.
“Мавсум бошидан жамоамизни бошқариб келган Ёрқин Назаровнинг клуб тизимида қолиб, бошқа лавозимга тайинланиши ҳам клуб режасидан ўрин олган. Александр Крестинин билан шартнома имзоланганидан сўнг мураббийлар штабида кимлар бўлиши ҳақида батафсил маълумот берамиз”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, 45 ёшли мутахассис футболчилик фаолияти давомида Россиянинг бир қатор клубларида тўп тепган. Мураббийлик фаолиятида эса Қирғизистоннинг “Нефтчи” ва “Дордой” клубларига устозлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь