“Локомотив”нинг россиялик мураббийи истеъфога чиқарилди
Спорт
−
05 Ноябрь
2112Тошкентнинг “Локомотив” клуби устози Александр Крестинин жамоа мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Суперлиганинг охирги турларида рўй берган қониқарсиз натижалар сабаб Крестинин ишдан олинган. Крестинин билан бирга унга ёрдам берган мураббийлар – Александр Перов, Игор Кудренко ва Марко Байич ҳам ўз лавозимларини тарк этди.
“Охирги турлардаги кетма-кет 5 та мағлубият россиялик мураббий истеъфосига сабаб бўлди. Александр Сергеевичнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, “Локомотив” Крестинин қўл остида 13 та ўйинда майдонга тушиб, икки бор ғалаба қозонди, 3 марта дуранг ўйнаб, 8 та учрашувда имкониятни бой берди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян темирйўлчилар устози бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси