“Ливерпуль” Брэдли Баркола билан келишувга эришди
Спорт
−
29 июл 626 1 дақиқа
ПСЖ вингери Брэдли Баркола “Ливерпуль” билан шахсий шартнома шартлари бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар 2032 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома юзасидан келишиб олган. Унга кўра, 23 ёшли франциялик футболчи “Ливерпуль”даги энг юқори маош олувчилардан бирига айланади.
Энди инглиз клуби трансфер суммаси борасида ПСЖ билан музокара олиб бориши керак. Парижликлар Барколани 170 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, “Ливерпуль” бу нархни пасайтиришга умид қилмоқда ва 100 миллион евродан юқори таклиф тайёрлаган.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам трансферга қарши эмас ва агар клублар ўзаро келишувга эришса, “Ливерпуль” унинг фаолиятини давом эттириш учун устувор вариант ҳисобланади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Брэдли Баркола барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси